Сурхондарёда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош қилинди
Сурхондарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир .
Унда «Қ.А.» хусусий корхонаси раҳбари муқаддам ЖКнинг 186-1-моддаси билан судланган фуқаро А.Р. «Меҳнат-роҳат» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 45,6 млн сўмлик 46 турдаги 2 794 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь ва 123 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Узун тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фош қилинган.
Унга кўра, «З.Х.» оилавий корхонаси раҳбари А.Т. «Файзова» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 25 турдаги жами 282 дона алкоголь ва 31 турдаги 391 қути тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг