Сурхондарёда аҳоли хонадонига бўри кириб қолди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги хонадонларнинг бирига бўри кириб қолди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу бўйича хонадон эгалари мурожаат вазирликнинг вилояти бошқармасига мурожаат қилган. Мурожаат вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганилган.
Ўрганиш натижасида бўри Денов тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи фуқаро М.И.нинг хонадонига кириб қолгани, фуқаро аҳолига зарар етказмаслиги учун бўрини уйида сақлаётгани аниқланган.
Қўшимча қилинишича, бўрининг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилган ва «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилган.
«Аҳоли турар жойларида йиртқич ҳайвонларга дуч келганингизда вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ишонч телефон рақамларига, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилинг», дея эслатиб ўтилган вазирлик хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг