Сурхондарёда 865 та сайлов участкаси тузилди

11:11 21 Август 2024 Жамият
311 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова бошқарган мажлисда сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тақдимномалари кўриб чиқилиб, вилоятда 865 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов участкаларининг тартиб рақамлари, чегаралари, манзиллари кўрсатилган рўйхати ҳам тасдиқланди.

Сайлов участкалари учун аҳоли вакилларига қулай бўлган бинолар танлаб олинган. Уларнинг 696 таси умумтаълим мактабларида, 61 таси касб-ҳунар коллежлари, лицей ва техникумларда, 27 таси маданият ва спорт иншоотларида, 17 таси ҳарбий қисмларда, 16 таси тиббиёт ва дам олиш масканлари, санаторийларда, 8 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 39 таси бошқа биноларда жойлашган.

Маълумот учун, сайлов кодексида участкалар сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилиши белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер