Сурхондарёда 633 млн сўмлик электр ўғирланди

19:26 06 Май 2025 Жамият
327 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Сурхондарё вилоятида 633 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятда инспекциянинг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Жарқўрғон туман «Қўштепа» МФЙда фуқаро М.И.га қарашли сув насосининг электр ҳисоблагичи уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 633,4 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер