Сурхондарёда 3 минг доллар талаб қилган мансабдор қўлга олинди

09:37 16 Апрель 2026 Жамият
167 0

Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлган.

Аниқланишича, у гўёки ушбу бўлим тез орада бошқа жойга кўчишини билдириб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг доллар талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 2 минг доллар ва 12 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер