Сурхон дарёсидан ноқонуний қум қазиб олганлар жами 78 млн сўм тўлайдиган бўлди

12:16 14 Март 2025 Жамият
184 0

Фото: Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси

Сурхондарё вилоятидаги Сурхон дарёсидан ноқонуний қум қазиб олаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйлаб тунги назорат рейд тадбирлари ўтказилган. Тезкор тадбирлар давомида Жарқўрғон тумани «Янги усул» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сурхон» дарёси бўйида ноқонуний қум қазиш ҳолати аниқланган.

Тунги рейд тадбирида фуқаро Б.Й. бошқарувидаги юклагич ёрдамида бошқа фуқаролар А.С. ва Т.И. бошқарувидаги «KamAZ» ва «Howo» юк машиналарига қумни ортиб кетаётгани маълум бўлган.

Тадбир давомида ушбу қонунбузарлик ҳолати расмийлаштирилиб, барча шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисми (Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш) асосида маъмурий чоралар кўрилган.

Хусусан, ҳар бир қоидабузарга БҲМнинг 30 баробари (11 млн 250 000 минг сўм) миқдорида жарима белгиланиб, табиатга етказилган 45 млн сўм зарар ҳисобланган. Жами 78 млн 750 минг сўм миқдорида маъмурий чора кўрилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер