Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган шахслар қўлга олинди
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган – 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.
Мазкур фуқаролар хорижий давлатларда мавсумий ишлаши давомида Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2021 йилнинг август ойида Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг