Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси коронавирус юқтириб олган
Сурия президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асад коронавирус юқтириб олган. Бу ҳақда раҳбари девонининг “Instagram”даги расмий саҳифасида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Асад ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясига ўхшаш енгил аломатларни бошдан кечирган. Кейин улар “Covid-19”га қарши тест топширган ва уларда касаллик тасдиқланган.
Манбага кўра, давлат раҳбари ва унинг рафиқаси аҳволи барқарор, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Президент масофадан туриб ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг