Сунъий Интеллект Марсдаги ҳаётни излаш учун ўргатилмоқда
Фото: Иллюстратив сурат
Сунъий интеллект ўтмишдаги ёки ҳозирги ҳаётнинг ҳар қандай белгиларини излашга ўргатилган. Бироқ технология синовлари Марсда эмас, балки биологик жиҳатдан қизиқарли жойларни топиши учун тадқиқотчилар Сунъий интеллектни биринчи навбатда ер юзаси фотосуратларида, асосан "Атакама" чўлларида синовдан ўтказишди.
Нейрон тармоқ Атакамада ҳаёт белгиларини қаердан топиш мумкинлигини тахмин қила олди. Шу билан тадқиқотчилар қидирув майдонини 97 фоизга қисқартиришга ва ҳаётни аниқлаш эҳтимолини 88 фоизга оширишга муваффақ бўлишди.
Чўлдаги синовдан муваффақиятли ўтди, аммо қувонишга ҳали эрта – Ерда ишлаган нарса Марсда натижа бермаслиги мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг