Сунъий интеллект 300 миллион кишини ишсиз қолдириши мумкин

01:59 24 Апрель 2023 Дунё
1532 0

“Goldman Sachs” ҳисоботига кўра, сунъий интеллект технологиясининг ривожланиши сабаб дунё бўйича 300 миллион киши ишсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда молиявий институт ўтказган тадқиқот ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, сунъий интеллект туфайли дунё меҳнат бозорида жиддий бузилиш кузатилиши мумкин. АҚШ ва Европадаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иш ўринларининг учдан икки қисми маълум даражада автоматлаштирилиши мумкин. Сунъий интеллект 300 миллион иш ўрнига таъсир ўтказиши ва меҳнат бозорида ўзгаришлар кузатилишига сабаб бўлиши мумкин.
Европа бўйича 24 фоиз, АҚШда эса 25 фоиз касблар автоматлаштирилиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.

Таҳлилга кўра, сунъий интеллект технологияси ривожланган бозорларга қараганда ривожланаётганларига камроқ таъсир ўтказади. Аммо глобал миқёсда касбларнинг 18 фоизи сунъий интеллект томонидан автоматлаштирилиши мумкин. Гонконг, Исроил, Япония, Швеция ва АҚШ меҳнат бозорлари сунъий интеллект сабаб энг кўп ўзгаришга учраши кутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер