Судьялик мақомини 50 долларга сотди

16:33 24 Январь 2019 Жамият
1427 0

Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани маъмурий суди раиси О.Ф. 50 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтида қўлга олинган.

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаси берган хабарга қараганда, О.Ф. фуқаро А.Т.дан унга нисбатан тайинланган икки йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қисқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.

Жорий йилнинг 18 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни олиб, қолган 50 долларни тез кунда олиб келишини талаб қилган.

2019 йил 22 январь куни О.Ф. фуқаро А.Т.дан 50 долларни ўз хизмат хонасида пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.

О.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер