Суд Истанбул ҳокими Акром Имомўғлини қамоққа олишга қарор қилди

14:15 23 Март 2025 Дунё
405 0

Истанбул шаҳар ҳокимиятига қарши олиб борилган «коррупция ва террор» терговида ҳибсга олиш талаби билан жиноий судга юборилган Истанбул шаҳар ҳокими Акром Имомўғли ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «CNN Turk» нашри.

Маълум қилинишича, Истанбул прокуратураси томонидан Акром Имомўғли ва 99 гумонланувчига нисбатан «жиноий ташкилот етакчиси бўлиш», «жиноий ташкилотга аъзо бўлиш», «товламачилик», «пора олиш», «оғирлаштирилган фирибгарлик» ҳамда «тендерни сохталаштириш» каби жиноятларни содир этганликда гумонланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Анқара ҳокими, Имомўғлининг партиядоши Мансур Яваш вазиятга муносабат билдирар экан, бу қарор Туркия суд тизими учун шармандалик эканлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Истанбул университети Акром Имомўғлининг дипломини бекор қилган эди. Шу сабабли сиёсатчи президентликка номзодини қўя олмайди. У амалдаги президент Эрдоғаннинг асосий рақиби сифатида танилган.

«Биз буюк зулмга дуч келдик. Аммо мен таслим бўлмаслигимни билишингизни истайман. Мен барчангизни жуда яхши кўраман, миллатга ишонаман», — деганди Имомўғли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер