“Steam Рlaza“ мактаби халқаро дастур асосида таълим беради
Янги Наманган туманидаги Абу Райҳон Беруний номли маҳаллада тадбиркор Мадина Мўминова томонидан лойиҳа қиймати 600 минг доллар бўлган хусусий мактаб барпо этилди. 120 нафардан зиёд ўқувчини қамраб олган мазкур таълим муассасасида 40 та янги иш ўрни яратилган.
Бу мактаб фаолияти Финландия таълим тизимига асосланиб, Буюк Британиянинг Оксфорд ва Кембриж университетлари қўлланмалари ҳамда АҚШнинг STEAM дастури орқали олиб борилади.

— Янги лойиҳани ишга туширишда тадбиркор аёлнинг хусусий таълимни йўлга қўйиш соҳасидаги тажрибаси қўл келди, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Юлдуз Йўлдошева. — У бундан аввал “Baby Plaza” номли мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиб, 35 нафар мутахассисни иш билан таъминлаган эди. Айни пайтда ушбу боғчада 350 нафар бола тарбияланмоқда.
Яқинда “Steam Рlaza“ дастлабки ўқувчиларини бағрига олди. Мактабга ишга таклиф қилинган тажрибали муаллимлар уларга халқаро андозалар даражасида сабоқ беришни бошлашди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг