ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 28 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
Шу йил 8 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 325 355 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 198 822 нафарни,
— 2-босқич эмланганлар 74 366 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 52 167 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 170 887 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 14 649 315 нафарни,
— 2-босқичда эмланганлар 8 966 856 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 4 554 716 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Самарқанд вилояти (64 454 доза),
— Тошкент шаҳри (43 121 доза),
— Фарғона вилояти (31 350 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг