“Спутник V” вакцинаси таркибида мусулмонлар учун тақиқланган нарса йўқ. У ҳалол — муфтий

15:41 04 Февраль 2021 Дунё
2272 0

“Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқувчилари Россия мусулмонлари идорасига хат юбориб, унда препарат таркиби тўғрисида маълумот берган.

Муфтий Ильдар Аляутдиновнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра вакцина таркибида мусулмонлар учун тақиқланган нарса йўқ.

Бунгача мусулмонларни янги вакциналар таркиби, хусусан, унинг ҳалоллиги ташвишга солаётган эди. Хусусан, улар ишлаб чиқариш жараёнида чўчқа желатинидан фойдаланилганидан хавотирда эдилар.

Аляутдиновнинг таъкидлашича, вакцинани ишлаб чиқувчилар унда чўчқа желатини йўқлиги ва инсон таркибий қисмлари (ҳужайралар) мавжуд эмаслигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер