СOVID-19: дунёда касалланишлар сони икки баробар ортди

17:17 20 Апрель 2022 Жамият
1310 0

Шу йил 15 апрелдан бошлаб дунёда коронавирусдан касалланиш кўрсаткичлари кетма-кет пасайиши кузатилаётган эди. Хусусан, 18 апрель куни 470 минг нафарга яқин беморда COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.

Кеча эса бу рақамлар қарийб икки баробар ортиб, 919 минг нафар кишида хасталик рўйхатга олинди. Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

— Германия — 199 минг;

— Буюк Британия — 116 минг;

— Жанубий Корея — 111 минг;

— Австралия — 51 минг;

— АҚШ — 50 минг;

— Япония — 41 минг;

— Хитой — 33 минг; 

— Италия — 27 минг;

— Франция — 21 минг;

— Таиланд — 20 минг;

— Янги Зеландия — 19 минг;

— Бразилия — 14 минг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер