Сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган
Фото: Иллюстратив фото
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажмининг сотувчи корхоналар томонидан қарийб 50 фоизга оширилиши эвазига шакарнинг бир тоннаси учун нархи 10 101,3 минг сўмдан 8 735,8 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди.

Сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрилган чоралар натижасида биржа савдоларида шакарнинг нархи 15,3 фоизга пасайгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг