Сўнгги беш йил давомида мамлакатимизда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг сони икки баробарга ошди
Фото: Архив сурат
2023 йил 1 февраль ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 15 481 тани ташкил этди.
Ўзбекистон статистика агентлигининг маълумотларида қайд этилишича, бу 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда икки баробарга ошган. Улар сонининг сўнгги йиллар кесимидаги ўсиш динамикаси қуйидагича:
2019 йилда — 7 810 та;
2020 йилда — 10 604 та;
2021 йилда — 11 919 та;
2022 йилда — 13 393 та;
2023 йилда — 15 481 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг