Солиқ органларида 295 мингдан ортиқ шартнома ҳисобга қўйилган
2023 йил 1 июль ҳолатига солиқ органларида 295 574 та кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилди.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 205,8 мингта ижара шартномаси асосида 62 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 23,4% га ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 39,4% га ошган.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 89,7 мингта ижара шартномаси асосида 261,6 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25% га ва ҳисобланган солиқ суммаси 33% га ошган.
Талабалар билан 29 647 та ижара шартномаси тузилган бўлиб, ижарада турувчи талабалар сони жами 44 462 нафарни ташкил этди.
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 23,6 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг