Сохта “кўмир”чи  қўлга тушди

12:17 20 Декабрь 2019 Жамият
1066 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Қиш мавсумида кўмирга бўлган эҳтиёж ҳар доимгидан ортади. Бундан ўз манфаати йўлида унумли фойдаланмоқчи бўлган айрим сохта тадбиркорлар эса аҳоли эҳтиёжини эмас, ўз жиғилдонини ўйлашга киришиб кетадилар. Ана шундай юртдошларимиздан бири Э. М. Жалақудуқ туманининг “Янгисор” МФЙда кўмир савдосини йўлга қўйди.

“Солиқ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирда  унинг ҳеч қандай расмий ҳужжатларсиз фаолият юритаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, унга тегишли умумий қиймати 36 миллион 720 минг сўмлик 48 тонна кўмир маҳсулоти далилий ашё сифатида олинди”, дейди Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Шохрухбек Эгамназаров. Халқ эҳтиёжини қондириш яхши, бироқ бу каби амаллар давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бажарилса ундан ҳам яхши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер