Сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини 510 000 АҚШ долларига сотган фуқаролар қўлга тушди

11:24 18 Февраль 2023 Жамият
589 0

Illyustrativ foto

Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-138-сон қарори ижроси ўрганилганида бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, собиқ Нурафшон шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Х.Х., кадастр агентлигининг Пискент туман бўлими бошлиғи А.Қ., Нурафшон шаҳар ҳокимлиги умумий бўлими собиқ бошлиғи А.Х. ва бошқалар томонидан Нурафшон шаҳри "Бирлик" маҳалласида жойлашган шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 10,0 гектар бўш ер майдонини гўёки шаҳар Бош режасига кўра “U.B.S.” МЧЖга юкларни қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш омборхоналари, музлаткич ва терминал бино иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун ажратиш тўғрисидаги Нурафшон шаҳар ҳокимининг қарорини сохталаштириб, мазкур сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини “D.E.S.” МЧЖ мансабдор шахсларига 510.000 АҚШ долларига сотиб, давлат ва фуқаро манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқа тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер