Сўхда аэродром қурилади

13:49 08 Февраль 2021 Жамият
805 0

Мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг «Новобод» МФЙ ҳудудидан жами 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида: Президентнинг «Сўх туманини 2020–2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Сўх туманида аэродром қуриш вазифаси топширилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер