Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Аленка Сухадольник Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 12 май куни у янги тайинланган элчи Аленка Сухадольникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
«Унинг ушбу лавозимга тайинланиши мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонамиз. Ҳеч шубҳасиз, ҳамкорлигимизни янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд», дейди Саидов.
Вазирнинг қўшимча қилишича, икки томонлама муносабатларнинг 2025 йилги кун тартиби бой ва жуда истиқболли. Турли соҳаларда алоқаларнинг мустаҳкамлашиши эса устувор вазифадир.
Нодира Раҳимова,
ЎзЖОКУ талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг