Ўзбекистон Тожикистон ППХга скутерлар етказиб берди
Душанбе шаҳрида Тожикистон пост-патрул хизмати Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 20 та скутерни қабул қилиб олди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи матбуот хизмати хабар берди. Ушбу транспорт воситаларини топшириш маросимида иштирок этган мутасаддилар энди янги скутерлар пойтахт пост патрул хизматининг шаҳар кўчаларида тартибни сақлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган скутерлар тежамкор бўлиб, 600 километр масофага 6 литр бензин сарф қилади, деб ёзилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг