Сирдарёлик 200 нафар хотин-қиз “Хонобод” сиҳатгоҳида дам олиб, даволанадилар

12:29 19 Май 2020 Жамият
936 0

Андижон вилоятилик бир гуруҳ бунёдкорлар айни пайтда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги қурилиш ишларида иштирок этмоқдалар. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Навбаҳор” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашар экан, уларга қулай шароит яратиш ҳар бир ўзбекистонликнинг бурчи эканлигини айтиб ўтди.

Кўнгилли ҳашарчилар ушбу ҳудудда бир ой муддат ичида янги тураржой мажмуасини барпо этадилар. Бу пайтда навбаҳорлик 200 нафар хотин-қизлар Андижон вилоятининг энг хушманзара ва табиати сўлим гўшаси бўлмиш “Хонобод” сиҳатгоҳида дам олиб, даволанадилар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер