Сирдарёдаги мактаблардан бирига Марям Ёқубова номи берилади
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессия қарори асосида шаҳардаги 1-сонли умумтаълим мактабига театр ва кинода 80 дан ортиқ ёрқин образларни яратган, ўзининг «Ўткан кунлар»даги Ўзбекойим, «Маҳаллада дув-дув гап» фильмидаги Ойпошша ва бошқа роллари орқали мухлислар қалбини забт этган актриса Марям Ёқубова номи берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг