Сирдарёдаги клиникада 2,1 млрд сўмлик электр талон-торож қилинди
Фото: Бош прокуратура
Сирдарё вилоятида тиббиёт клиникаси кўп миқдордаги электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳрида жойлашган «С.Ж.» МЧЖга қарашли клиниканинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида 2,1 миллиард сўмлик зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура рейд тадбирлари давом этаётганини айтиб, тадбиркорлардан энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишларини сўради.
«Энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг