Сирдарёда китоблар карвони ташкил этилди

17:37 23 Январь 2019 Жамият
1482 0

Фото: «Халқ сўзи»

Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Гулистон шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”дан вилоятдаги мактаблар ва Гулистон давлат университетига 10 минг донага яқин адабиётлар юкланган китоблар карвони тантанали равишда кузатиб қўйилди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳага кўра мамлакатимиздаги умумтаълим ва олий таълим муассасалари кутубхоналари 48 номдаги адабиётлар ҳамда тарғибот воситалари билан бойитилади.

“Китоблар карвони таълим муассасаларида катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Қизиғи, ҳали китоблар токчага қўйилмасданоқ қўлма-қўл бўлиб кетди ва ўзининг илк ўқувчиларини топди. Бу албатта, кейинги йилларда ёшларимиз ўртасидаги китобхонлик сезиларли даражада ошганлигидан далолатдир” дейди Ёшлар Иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши бўлим мудири Жаҳонгир Шербоев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер