Сирдарёда каналдан 59 ёшли фуқаронинг жасади топилди
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан 59 ёшли фуқаронинг жасади топилди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдиришича, жорий йилнинг 21 июнь куни соат 11:46 да Сайхунобод тумани ИИБдан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бир нафар фуқаронинг сув юзасида турган танасини олиб чиқиш бўйича амалий ёрдам сўраб, хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва туманнинг «Бахмалсой» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи туманлараро ўнг тармоқ каналининг 266 пикетидан 1966 йилда туғилган фуқаронинг танасини олиб чиққан.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг