Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ содир бўлиши натижасида 5 киши вафот этди
1 февраль куни Сирдарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд қилинишича, 1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б., ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида, Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.,нинг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг