Сирдарёда бўлган ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ёниб кетди
Сирдарё вилоятида «Nexia» ва «Зил» юк автомобили тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 19 ноябрь куни соат 14:25 да Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида «Nexia» русумли автомашина билан «Зил» юк машинаси тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи эса куйиб ҳалок бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг