Сирдарёда аёл уйида кўкнори парваришланаётгани аниқланди
Сирдарё вилояти Гулистон туманида аёл уйида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Postda» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Гулистон туман ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бешбулоқ маҳалласидаги хонадонлардан бирида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. Шунингдек, уй эгаси — Н. исмли аёл ушбу ўсимликни атайин эккани ошкор бўлди.
Мазкур ўсимлик етиштириш ҳолатини аниқлашда тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Сардор Қосимов жонбозлик кўрсатган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг