Сирдарё вилоятига сўнгги русумдаги тез тиббий хизмат автомобиллари топширилди
Фото: “Халқ сўзи”
Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё вилояти филиалига яна 25 та “Volkswagen Caddy“русумли тез тиббий ёрдам машиналари топширилди ва ушбу турдаги автомобиллар сони 48 тага етди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг охирига қадар «103» тасарруфида мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш белгиланган.

Автоуловлар ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ва мавжуд эҳтиёжга кўра тақсимланди.
Тез тиббий ёрдам машиналарини топшириш жараёнида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этди. Таъкидландики, ушбу сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари вилоятда тиббий хизмат сифати ва қамровини янада оширишга хизмат қилади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг