Сирдарё ҳавзаси суви қўшни давлатлар билан ҳамкорликда муҳофаза қилинади

20:13 21 Декабрь 2022 Сиёсат
468 0

Фото: Халқ сўзи

Тошкентда Сирдарё ҳавзаси сувини муҳофаза қилиш ва сифатини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон – Қозоғистон ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё ҳавзаси суви сифатини назорат қилиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Ўтган даврда олинган сув намуналари таҳлили натижаси, биргаликдаги назорат тадбирлари, сувни ифлослантирувчи асосий манбалар, сув сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар юзасидан тақдимотлар намойиш этилди. Юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, бу борада қўшни давлатлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар кўламини янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида 2023 йил учун назарда тутилган ишлар режаси келишиб олинди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер