Silk Avia жамоаси хайрия югуришида иштирок этди
26 август куни Бухорода «Самарқанд марафони» хайрия пойгалари туркумига кирувчи «Bukhara Night Race» халқаро тунги пойгаси бўлиб ўтди. 2023 йилги миссия болалар спорт майдончалари қурилишига ҳисса қўшиш эди.
Пойганинг расмий логистик ҳамкорига айланган Silk Avia авиакомпанияси жамоаси 5 км масофага пойгада иштирок этди. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида Silk Avia тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари учун Тошкент — Бухоро, Бухоро — Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча рейсларни амалга оширди.
Мусобақада жами 20 та давлат — Ўзбекистон, Австралия, Буюк Британия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Испания, Россия ва бошқа мамлакатлардан 1600 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Иштирокчилар 10 ва 5 километр масофаларга, шунингдек, скандинавча юриш ва болалар югуришларида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг