"Silk Avia" компаниясининг биринчи самолёти Тошкентга йўл олди

17:36 18 Март 2023 Жамият
824 0

Жорий йил 17 март куни соат 23:07да (Тошкент вақти билан 18 март 04:07да) минтақавий Silk Avia миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Бангкокдан Тошкентга учди.

Самолёт техник ҳолати жиҳатдан кўрикдан ўтди ва тўлиқ бўялди, синов парвозларини амалга оширди ҳамда экспорт сертификатига эга бўлди. АТР 72-600 самолётининг максимал учиш баландлиги (7600 м) ва масофаси (1500 км) ҳисобга олинса, самолёт Бангкокдан Тошкентга келгунча Сингапур, Ҳиндистон, Уммон, Миср, Кипр ва Озарбайжонда олтита техник тўхташни амалга оширади. Дастлабки маълумотларга кўра, Силк Авиа авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга 21 март куни қўнади.

«Шу кунгача улкан ишлар амалга оширилди: мос самолётларни топишдан тортиб, уларни сотиб олиш ва барча керакли ҳужжатларни тўлдиришгача. Биринчи рейслар йўлга қўйилишига оз қолди. Ўзбекистон халқига Наврўз байрамига шундай муҳим совға қилишимиздан жуда мамнунмиз», — деди «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Қайд этиш жоизки, йўловчи сиғими 70 кишилик ATR 72-600 самолёти дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан бири ҳисобланади. Airbus А320га нисбатан тўрт баравар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз ва тежамкор, арзон самолёт йўловчиларга ҳамёнбоп нархда ишончлилик ва қулайликни тақдим этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер