«Silk Avia» авиакомпанияси Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига парвозларни йўлга қўймоқда

12:01 10 Октябр 2023 Жамият
377 0

«Silk Avia» биринчи минтақавий авиакомпанияси яна бир халқаро йўналиш – Самарқанд – Туркистон – Самарқанд бўйича парвозларни йўлга қўяди.

Биринчи парвоз жорий йилнинг 14 октябрида чартер асосида амалга оширилади. Парвоз вақти 1 соат 20 минут. Чипталар нархи бир томонга 920 минг сўмдан бошланади. Чипта нархига 5 кг қўл юки ва 20 кг багаж киради.

«Келажакда Самарқанддан Туркистонга парвозларни мунтазам тарзда амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистон томонининг ташаббуси билан авиакомпания Фарғонадан Туркистонга парвозларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда», — дея қўшимча қилди авиаташувчи матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Silk Avia» жорий йилнинг 25 апрелидан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлаган. Авиакомпания Иссиқкўлга биринчи халқаро рейсни жорий йилнинг август ойида амалга оширди. Арзон авиакомпания сифатида фаолият олиб борувчи авиаташувчи паркида 70 ўринга мўлжалланган учта ATR72-600 самолёти мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер