Швецияда мамлакат тарихидаги энг кучли зилзила қайд этилди

00:56 20 Май 2020 Дунё
1813 0

Швецияда 18 май, душанбага ўтар кечаси мамлакат тарихидаги энг кучли зилзила рўй берди. Шуни таъкидлаш керакки, Швецияда, асосан, бурғилаш ускуналари сабаб келиб чиқадиган ҳолатлардан ташқари табиий зилзилалар деярли кузатилмайди.

Хабар қилинишича, рудани қазиш учун олиб борилган бурғилаш ишлари натижасида Рихтер шкаласи бўйича 4,1 баллга тенг бўлган зилзила содир бўлган.

"Бу тоғ-кон саноати туфайли юзага келган энг кучли ва энг катта зилзиладир", дейди Уппсала университети сейсмологи Бьорн Лунд.

Маълумотларга кўра, воқеа эрталаб соат 3:00 ларда мамлакат шимолида, LKAB компаниясига тегишли бўлган кон яқинида юз берган. Шахтада эса 13 нафар кончи бўлган, хайриятки, улардан ҳеч бири жабрланмаган. Зилзила фақат эрталаб ишга туширилган сув насосига бироз зарар етказган.

Компания вакили Фредрик Бйоркенвалнинг сўзларига кўра, ер ости силкинишлари тахминан 20 километр радиусда ҳам сезилган.

"Рудани қазиб олиш жараёнида тешиклар ва ёриқлар пайдо бўлади, бу эса табиийки, тошга катта юк туширади. Содир бўлган зилзила эса ер юзидан тахминан 1108 метр чуқурликда ҳосил бўлди", дейди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер