Шукуров ва Ғаниев жамоаси дуранг ўйнади, Абдуллаев жамоасида шармандали мағлубият

10:49 20 Январь 2026 Спорт
640 0

Кеча, 19 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари Про лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган ўйинда Отабек Шукуров ва Акмал Мозгавой тўп сураётган «Банияс» жамоаси ўз майдонида Азизжон Ғаниев тўп сураётган «Ал-Батаеҳ» жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

«Банияс» жамоасидан Отабек Шукуров асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» томонидан 6,7 баллга баҳоланди. Жамоада ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик футболчи Акмал Мозгавой эса ўйин қайдномасидан ўрин олди, лекин майдонга туширилмади.

«Ал-Батаеҳ» жамоаси футболчиси Азизжон Ғаниев ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» томонидан 6,8 баллга баҳоланди.

Турни якунлаб берган ўйинда эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Абдулла Абдуллаев тўп сураётган «Ал-Фужайра» жамоаси сафарида «Шабаб Ал-Аҳли» клуби меҳмони бўлди. Ўйин мезбонларнинг йирик 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Абдуллаев эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ўтказди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» томонидан 6,3 баллга баҳоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер