Шу йилнинг 30 июнигача пахта ҳосили учун ажратилган азотли ўғитлар истеъмолчиларга тўлиқ етказилади
Фото: Иллюстратив фото
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзкимёсаноат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил ғалла ва пахта ҳосили учун соф ҳолда 555,9 минг тонна, яъни ғалла ҳосили учун 272 минг тн ва пахта ҳосили учун 283,9 минг тн азотли ўғитлар, 96,1 минг тн фосфорли ва 50 минг тн калийли ўғитлар биржа савдолари орқали харид қилиниши белгиланган.
Ҳозирда пахта ҳосили учун биржа савдолари орқали соф ҳолда 256,2 минг тн (90%) азотли ўғитлар етказиб берилди ва озиқлантириш ишлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 30 июнигача пахта ҳосили учун ажратилган азотли ўғитлар тўлиқ етказиб берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг