Шовот туманида 2 та автобус йўналиши аҳоли учун бепул хизмат қилмоқда
Ноқулай об-ҳаво шароитида йўлкира нархи асоссиз ошиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва аҳоли узоғини яқин қилиш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланучи тадбиркорлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Шовот туманининг ички йўналишларидаги «Шовот — Моноқ» ва «Шовот темир йўл станцияси — туман кинотеатри» вақтинчалик йўналишларида тадбиркорлар томонидан бепул автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг