Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 10 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимизга бу сафарги жангда америкалик Зак Рэмси рақиблик қилади.
Жанг АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Зак шу кунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут эвазига). 4 та жангда мағлуб бўлган (2 та нокаут).
Шоҳжаҳон эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 12 та жангда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозона олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг