Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди
Фото: Yonhap
Шимолий Корея бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирган. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийлари хабар бермоқда.
Ўнта ракета Сунан ҳудудидан пайшанба куни эрталаб шарққа қараб учирилган. Улар денгизга тушишдан олдин тахминан 350 километр масофа босиб ўтгани айтилмоқда.
Жанубий Корея ҳарбийларнинг таъкидлашича, бундай амалиёт Пхеньяннинг провокацияси бўлиб, Корея ярим оролининг тинчлиги ва барқарорлигига жиддий таҳдид солади.
Шунингдек, АҚШ ҳам учирилган ракеталарни қоралаб, беқарорликдан сақланишга чақирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ядровий дастури жорий этган санкцияларига кўра, Пхеньянга баллистик ракеталарни синовдан ўтказиш тақиқланган.
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш душанба кунги ракета амалиётини танқид қилиб, Пхеньян томонини мулоқотга чақирган. Жума куни Нью-Йоркда Шимолий Кореянинг охирги муваффақиятсиз учирилган сунъий йўлдоши тўғрисида очиқ муҳокама бўлиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг