ШҲТ ТИВ раҳбарларининг бўлажак учрашуви тўғрисида

09:33 12 Май 2020 Сиёсат
1175 0

2020 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Қайд этилишича, ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар, янги коронавирус инфекцияси (COVID-19)​ пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашадилар.

Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер