Шавкат Мирзиёевнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Эстония Ҳукумати ўртасида Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим тасдиқланган.
Қайд этиш керакки, битим 2024 йил 29 январда Брюссель шаҳрида имзоланган. Шу тариқа, Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг