Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга етиб борди.
Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммити тадбирларида иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг