Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ва Владимир Путинга ҳамдардлик йўллади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида «Озарбайжон ҳаво йўллари»нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг