Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлади
Президент «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳукуматнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафар, техник ходимлар сони эса 52 нафар этиб белгиланган. Бундан олдинги структурада тегишинча 262 ва 49 нафардан эди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг