Шанхайда туризмга бағишланган тақдимот ўтказилади

20:54 16 Декабрь 2023 Жамият
427 0

Туризм қўмитаси раиси У.Шадиевнинг Шанхай шаҳри мерининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Лиу Дуо билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро туристлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шанхай аҳолисини республикамиз саёҳат имкониятлари, халқимизнинг бой маданияти ва урф-одатлари билан таништириш мақсадида 2024 йил январь ойида Шанхай мерияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятига бағишланган тақдимоти ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Шанхай шаҳри етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳамда аҳоли гавжум асосий кўчаларидаги катта экранларида видеороликлар намойиши орқали Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиб этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер