Шакар очиқ савдога чиқарилди

11:59 10 Январь 2020 Иқтисодиёт
1450 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли қарорининг 1 бандига мувофиқ, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда реализация қилинади. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида жойлашган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартнома асосида ўз савдо тармоқлари орқали сотиладиган, умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 10 фоизидан ошмайдиган ҳажми бундан мустасно.

2020 йилгача ишлаб чиқарилган шакарнинг чекланган маълум қисми (ишлаб чиқариш ҳажмининг 12,5 – 13,5 фоизи) очиқ биржа савдоларида реализация қилинган, қолган қисми эса дилерлик тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилган.

Шундай қилиб, ўтган йилда “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан жами бўлиб 28,8 минг.тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 2020 йилнинг фақатгина январ ойида биржа савдоларига 20,0 минг тонна шакар қўйилиши режалаштирилган. Худди шундай, “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан ўтган 2019 йилда биржа савдоларида 27,4 минг тонна шакар сотилган бўлса, жорий йилнинг январ ойида 18,0 минг тонна шакар сотиш режалаштирилган.

Биржа савдолари орқали сотиладиган шакарнинг ҳажмини бир неча баробар ошиши ўз навбатида шакарга бўлган талабни тўлиқ қондириш имкониятини беради.

Бир вақтни ўзида, 13 та минтақавий бўлинма ва 300 тадан ортиқ савдо майдончаларидан иборат бўлган Республика товар-хомашё биржасининг ривожланган инфратузилмаси шакар сотиб олмоқчи бўлган барча улгуржи истеъмолчилар ва тадбиркорларга биржа савдоларида иштирок этишни таклиф қилади.

Сизга қулай бўлган савдо майдончасини қуйидаги юклаш ёрдамида топишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер